Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўрт мамлакат Россияни ҳарбий харажатлар бўйича ортда қолдирди

Тўрт мамлакат Россияни ҳарбий харажатлар бўйича ортда қолдирди

Фото: «The Economic Times»

Стокголм халқаро тинчлик муаммолари институти (SIPRI) мамлакатларнинг 2021 йилдаги ҳарбий сарф-харажатларини ҳисоблади.

Қайд этилишича, барча мамлакатларнинг мудофаа харажатлари қўшилганда глобал иқтисодиётнинг 2,2 фоизини ташкил этди.

Жаҳон минтақаларида ҳарбий харажатлар динамикаси, 1988–2021 

Манба: SIPRI

Бутун кузатувлар тарихида мамлакатларнинг йиллик ялпи ҳарбий харажатлари илк маротаба $2 триллионлик довондан ошди — $2,113 трлн.

Ҳарбий харажатлар бобида яққол устун — АҚШ, кейинги ўринларда ва етакчи бешликда: Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия ва Россия. Жаҳон мудофаа бюджетининг 62 фоизи шу беш мамлакатга тўғри келди.

Топ-5:

  1. АҚШ — $801 млрд
  2. Хитой — $293 млрд
  3. Ҳиндистон —$76,6 млрд
  4. Буюк Британия — $68,4 млрд
  5. Россия — $65,9 млрд.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг