Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент аэропортидаги терминалда йўл камералари «жарима ёзиш»ни бошлайди

Тошкент аэропортидаги терминалда йўл камералари «жарима ёзиш»ни бошлайди

Эндиликда «Тошкент-3» терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликлар учун жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади.

Хабар қилинишича, айни пайтда Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Республика йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда.

2024 йил 15 майдан бошлаб эса тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади.

Эслатилишича, терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг