Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент давлат аграр университетида «Карьера куни» меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Тошкент давлат аграр университетида «Карьера куни» меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 4 март куни ўтказилган «Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаш тўғрисида»ги 19-сонли йиғилиш баёнида олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув устақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-60-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда жорий ўқув йилида университет битирувчиларини ишга тақсимлаш тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида Тошкент давлат аграр университетида 2021/2022-ўқув йилининг бакалавриат ва магистратура битирувчилари бўйича «Карьера куни» ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасини ўтказишдан асосий мақсад қишлоқ хўжалиги, саноат, сервис хизмат кўрсатиш, олий ва профессионал таълим соҳаларида мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаб вакант жойларга битирувчиларни жойлаштириш хамда иқтидорли ва қобилиятли ёшларни касбий ва илмий-тадқиқот ишларига кенгроқ жалб этиш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратишга доир чоралар тизимини ишлаб чиқиш, юқори малакали мутахассис ва илмий педагогик ходимлар бўлиб етишишларида уларга амалий ёрдам беришдан иборатдир.

Ушбу меҳнат ярмаркасида асосий кадрлар истеъмолчилари ҳисобланган 57 та вазирлик, идора, ташкилот, муассаса, агрокластер ва 2 та хорижий ташкилот вакиллари ҳамда битирувчи курс талабалари иштирок этишмоқда. Маълумот ўрнида Тошкент давлат аграр университетини 2021-2022 ўқув йилида жами 1143 талаба ўқишни тамомлайди.

Жумладан:

кундузги таълим шакли бўйича 20 та бакалавриат йўналишларида 652 нафар талаба (шундан, давлат гранти асосида 157 нафар ва тўлов контракт асосида 495 нафар);

сиртқи таълим шакли бўйича 5 та бакалавриат йўналишларида тўлов-контракт асосида 28 нафар талаба;

33 та магистратура мутахассисликлар бўйича 355 нафар магистр (шундан,147 нафари давлат гранти асосида, 208 нафари тўлов-контракт асосида);

Шу билан бирга, Полша, Россия давлатларининг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари асосида 108 нафар талаба ўқишни тамомлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг