Тошкент давлат юридик университетига ректор тайинланди
Ходжаев Бахшилло Камолович Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимига тайинланди.
Бахшилло Ходжаев 1982 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 2-даражали адлия маслаҳатчиси. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавр босқичини, 2006 йилда магистратура босқичини, 2018 йилда Нагоя (Япония) университетининг докторантурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда «Мезон хусусий хизмати» адвокатлик фирмаси адвокат ёрдамчиси лавозимидан бошлаган.
Тайинловга қадар (2022 йилдан) Тошкент давлат юридик университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият кўрсатган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter