Тошкент ислом институтига ректор тайинланди

Уйғун Ғофуров Ислом институти ректори бўлди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди.
6 декабрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти педагоглар жамоасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилиб, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ғафуров Уйғун Тўлқинович Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
У аввал халқаро ислом институти ректори лавозимида ишлаган.
Ушбу институт ректори вазифасида ишлаган профессор Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter