Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига нисбатан жиноий иш очилди
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига нисбатан жиноий иш очилди.
Президент ишдан олган Тошкент шаҳри солиқ бошқармаси собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжонов ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Ғаниевга жиноят ишлари қўзғатилди. Суд 21 сентябрда бўлиб ўтиши белгиланган.
Юнусжон Насимжонов Жиноят кодексининг 167-модда 3-қисми «а» банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-модда 2-қисми «а» банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан гумонланувчи сифатида судга жалб қилинган. У 2021−2026 йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган.
Алишер Ғаниев эса Жиноят кодексининг 205-модда 2-қисми «а» банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 223-модда 2-қисми «в» ва «г» банди (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, уларнинг иккиси ҳам Шавкат Мирзиёев томонидан 27 январда бўлиб ўтган йиғилишда ишдан олинганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter