Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент кўчалари учун жорий йилда 200 та электробус келтирилади – Транспорт вазирлиги

Тошкент кўчалари учун жорий йилда 200 та электробус келтирилади – Транспорт вазирлиги

Жорий йил октябрь ойида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга 200 та янги 12 метрли электробус келтирилиши режалаштирилган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида тирбандликларни камайтириш бўйича юборилган сенатор сўровига асосан Транспорт вазирлигининг берган жавобида маълум қилинди.

Қайд этилишича, янги харид қилинадиган автобуслар ҳисобидан қўшимча 4 та янги автобус йўналишини ташкил этиш, амалдаги 6 та йўналиш қатнов йўлини ўзгартириш, амалдаги 4 та йўналиш жадваллари сонини ошириш, шунингдек, Тошкент вилоятида ташкил этилган 467, 470, 472, 473, 477-сонли автобус йўналишларини брутто-шартномаси асосида ҳаракатланувчи Тошкент шаҳри йўналишлари ҳисобига ўтказиш белгиланган (тақдимот илова қилинади).

Шунингдек, пойтахтнинг агламерация ҳудудлари билан боғловчи янги шаҳар атрофи магистраль йўналишлари тармоғини жорий этиш режалаштирилган. Мазкур ишларни йўлга қўйиш натижасида шаҳарга киришда, шаҳар ичида бурилиб олишда автобуслар учун хавфсиз ҳаракатни ташкил этиш, транспортдан транспортга йўловчиларнинг қулай хавфсиз ўтишини таъминлаш каби қатор инфратузилмавий лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Шу сабабли Тошкент шаҳри учун 2026 йилда қўшимча 1 000 та янги замонавий автобус олиб келиниши белгиланган.

Натижада:

  • 30 та ўта катта сиғимли (18 метр);
  • 500 та катта сиғимли (12 метр);
  • 470 та ўрта сиғимли (9 метр) замонавий автобус ва электробусларни харид қилиш белгиланган.

Бунда, Тошкент шаҳри йўналишлари тармоғи, аҳоли пунктлари ва янги турар жой объектларидан келиб чиққан ҳолда мазкур автобуслар 48 та йўналишда брутто-шартнома асосида ҳаракатланиши таъминланади. Тошкент шаҳрига келиши кутилаётган янги автобуслар ва электробуслар учун 3 та замонавий автосаройни йўналишлар кесимида нолинчи масофага яқин бўлган (Янги Тошкент) ер майдонларидан ажратиш режалаштирилган. Юқоридаги мақсадлар амалга ошиши натижасида Тошкент шаҳрида жами 2 891 та автобус ҳаракатланади ўртача қатнов давомийлиги ўртача 30 дақиқани, йиллик ташиладиган йўловчилар 750,0 млн нафарни ташкил этади.

Манба: senat.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг