Тошкент марказидаги бир неча кўчалар вақтинчалик ёпилади

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдонда 29 апрельдан 3 майгача Гуллар фестивали бўлиб ўтиши муносабати билан қуйидаги кўчалар вақтинчалик чекланади:
- Зарафшон кўчасининг «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасининг назорат-ўтказиш пункти ва Матбуотчилар кўчаси ўртасидаги қисми;
- Истиқлол кўчасининг Амир Темур ва Буюк Турон кўчалари орасидаги қисми;
- Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси билан кесишган жойидан ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter