Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлигида коронавирус юқтирганлар борлиги рад этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида коронавирус юқтирганлар борлиги рад этилди

Фото:«Sof.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимлигида коронавирус юқтирилгани бўйича миш-мишлар тарқалган эди. 

Санитария – эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков мазкур масалага аниқлик киритди:

— Тошкент шаҳар ҳокимлигидан касал аниқлангани ҳақидаги маълумот нотўғри. Бундай хабарни интернет тармоғига ким қўйганидан хабарим йўқ. Лекин бу ҳақиқатдан йироқ маълумот. Бу каби маълумотни тарқатувчиларга ҳам ўзига яраша жавобгарлиги борлигини эслатиб ўтмоқчиман.

Қайд этиш керакки, кечаги кунга қадар Ўзбекистонда 61 666 киши коронавирусга тест топширган. 7 апрель кунининг ўзида мамлакат бўйлаб 5800 та лаборатория таҳлили ўтказилган. Лаборатория таҳлиллар барча ҳудудларда амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг