Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавируснинг «шашти пасаймаяпти»

2020 йил 15 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 701 (+173) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 26 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Шайхонтоҳур туманида яшаган 70 ёшли М.У. (аёл) вафот этди.
Бугун юртимизда 1 382 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 30 043 нафарга етди.
Ҳозирда шифокорларимиз мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги 4 432 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter