Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент туманида 4 та автомобил иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Тошкент туманида 4 та автомобил иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Тошкент туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берилди.

Маълум қилинишича, бугун 24 май куни соат тахминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган 4Р4 «Тошкент шаҳри-Келес-Қозоқкентсой қишлоғи» автомобиль йўлининг 1-километрида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲга 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Р.Р. нинг «Toyota Prado» русумли транспорт воситасини Келес-Тошкент шаҳри йўналиши бўйлаб бошқариб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани сабаб бўлган. «Toyota Prado» қарама-қарши йўналишда «Cobalt», «Damas» ва «Spark» русумли транспорт воситалари билан тўқнашув содир этган.

Натижада «Toyota Prado» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг