Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳри сектор раҳбарларига вазиятни яхшилаш бўйича муддат берилди — Президент

Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳри сектор раҳбарларига вазиятни яхшилаш бўйича муддат берилди — Президент

Архив фото.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда.

«Xabar.uz» мухбири маълум қилишича, давлат раҳбари дастур амалга оширилиши натижасида нафақат йўл ёки маҳалла қиёфаси яхшиланиши, балки аҳоли даромади ошиши лозимлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

— «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» деганда нафақат уларнинг йўллари ёки маҳалланинг қиёфаси яхшиланиши, балки аҳолининг даромади кўпайиши, ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ ишлаши, бир сўз билан айтганда, танланган маҳалла ҳар томонлама обод бўлиши керак.

Энг асосийси, ҳақиқий обод маҳаллада «темир дафтар», «аёллар» ва «ёшлар» дафтарлари бўлмаслиги лозим, — деди Шавкат Мирзиёев.

Дастурни амалга ошириш учун лойиҳаларни ишлаб чиқишда қишлоқ ва маҳалла аҳолиси ҳамда тадбиркорлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш, улар иштирокини таъминлаш, ободончилик билан бир қаторда янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш объектларини барпо этиш зарурлиги президент томонидан таъкидлаб ўтилди.

— «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари «бир марталик иш»га айланиб қолмаслиги, қилинган ҳар бир сўм инвестиция, одамларимизга уч баравар кўп фойда келтириши, уларнинг даромадини ошириши лозим, — деди Шавкат Мирзиёев.

Афсуски, ҳамма раҳбарлар ҳам бу масалаларни тушуниб етмаяпти. Президент бу борада шундай деди:

Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятлари маҳаллаларидаги ҳақиқий ҳолат бунинг акси эканини кўрсатди.

Шу сабабли, Фарғона ва Наманган шаҳарларининг 4 та сектор раҳбари ишдан олинди.

Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳри сектор раҳбарларига вазиятни яхшилаш бўйича муддат берилди. Ўзгариш бўлмаса, уларга ҳам чора кўрилади. Лозим бўлса, икки ойдан сўнг шахсан ўзим бориб Чирчиқдаги ҳолатни ўрганиб, қарор қабул қиламан, — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг