Тошкент вилоятида аянчли ЙТҲ: 20 киши жароҳатланди, 2 киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкент вилоятидаги «Нурафшон-Оҳангарон» йўлида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.
Қайд этилишича, «Damas» автомобили қарама-қарши йўлга чиқиб, «Istana» русумли транспорт воситаси билан тўқнашган. Микроавтобус йўловчилар билан тўла бўлган. Натижада 20 киши жабрланган.
Бундан ташқари, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Damas» автомобилининг 1989 ва 2000 йилда туғилган 2 нафар йўловчиси вафот этган.
«Автоҳалокат натижасида олиб келинган 20 нафар беморнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилди. Бугунги кунда 3 та бемор шифохонамизнинг хирургия бўлимида, аҳволи стабил. Қолган беморлар ўзларининг турар жойидаги марказларига жўнатилмоқда», дейди Оҳангарон шаҳар марказий шифохонаси бош шифокори.
Ҳозирда ЙТҲ юзасидан ЖКнинг 266-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter