Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида икки нафар «закладчик» қўлга тушди

Тошкент вилоятида икки нафар «закладчик» қўлга тушди

Тошкент вилояти ИИББ ўтказган гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп ва синтетик дори воситаларининг айланмасига қарши курашиш доирасида ўтказилган назорат-рейд тадбирларининг бирида икки нафар йигит қўлга олинди.

Вилоят ИИББнинг маълум қилишича, Юқори Чирчиқ туманида тунги хизматга жалб қилинган Патрул-пост хизмати ходимлари ва ҳудудий профилактика инспектори томонидан «Жумабозор» ҳудудида шубҳали кўринган 2000 йилда туғилган икки нафар шахс (А.С. ва С.Ж) тўхтатиб текширилган.

Натижада ушбу шахсларнинг ёнидан 28 дона қизил полиетилен пакетларда қадоқланган таркибида фаол гиёҳванд модда бўлган синтетик воситалар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ўрганишлар давомида улар гиёҳвандлик воситаларни белгиланган жойларга яшириб, жойлашув манзилини мобил телефонлари орқали суратга олиб буюртмачига юборишлари маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг