Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида ноқонуний мобил кучайтиргичлар фаолияти тўхтатилди

Тошкент вилоятида ноқонуний мобил кучайтиргичлар фаолияти тўхтатилди

«Ўзкомназорат» Инспекциясининг Тошкент вилоят ҳудудий бўлими ҳамда «ЭМММ» ДУК ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилояти ҳудудлари бўйлаб ноқонуний мобил кучайтиргичларни аниқлаш мақсадида мониторинг тадбирлари ўтказилди.

Унда Тошкент, Янгийўл, Зангиота туманларида уйларга ўрнатилган 5 дона сифатсиз мобил кучайтиргич қурилмаларидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги ва улар мобил алоқа операторларининг база станциялари ишлашига салбий таъсир ўтказаётганлиги аниқланди.

Ушбу қурилмадан фойдаланиб келаётган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилиб, қурилмалар ишлатилишининг олди олинди.

Тадбир давомида фуқароларга мобил кучайтиргичлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, улардан қайта фойдаланган тақдирда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг тегишли моддасига асосан жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг