Тошкент вилоятида поезд релсдан чиқиб кетди: тафсилотлар

Чинозда сут ёғи ортилган поезд реслдан чиқиб кетди.
2025 йил 27 сентябр соат 21:30 да Тошкент вилояти Чиноз тумани “Расулобод” МФЙ Олмазор станцияси ҳудудида “Жиззах–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган товар поездининг сут ёғлари ортилган 2 та вагони релсдан чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида жабрланувчилар йўқ.
Воқеа жойига туман ФВБ раҳбарияти, ТБХ навбатчи сменаси ва тегишли хизматлар жалб этилган. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" хабарида.
Поезд ҳаракати тўлиқ тикланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter