Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятидаги савдо марказида ёнғин содир бўлди

Тошкент вилоятидаги савдо марказида ёнғин содир бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 3 июль куни соат 13:22 да Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Дўстобод шаҳарчаси Бибихоним кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:26 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:19 да ўраб олинган ва соат 14:32 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида савдо мажмуасининг тахминан 400 кв.м майдони ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг