Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «C5+1» шаклида учрашув ўтказилади. Унда АҚШ давлат котиби Помпео қатнашади

Тошкентда «C5+1» шаклида учрашув ўтказилади. Унда АҚШ давлат котиби Помпео қатнашади

Фото:«Seattletimes.com»

2020 йилнинг 3 февраль куни Тошкент шаҳрида «C5+1» шаклида навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтади.

ТИВ хабарига кўра, учрашувда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳомкама қилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Майк Помпео 29 январдан 4 февралга қадар Буюк Британия, Украина, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг