Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 2 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалар ёқиб юборилди

Тошкентда 2 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалар ёқиб юборилди

Бугун Тошкент шаҳри  Янгиҳаёт туманида «26 июнь – Халқаро гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашиш» куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилиш бўйича тадбир ташкил қилинди.

Тадбир аввалида мавзу юзасидан брифинг ташкил қилиниб, унда республикада ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар бўйича журналистларга батафсил маълумотлар берилди.

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ашита Миттал хоним гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида Ўзбекистонинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади.

Шундан сўнг тадбир бошланиб, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида жами 2 тонна 158,4 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Унда махсус печда:

  • 37 кг 567,58 гр героин;
  • 184 кг 697,11 гр опий;
  • 413 кг 834,34 гр гашиш;
  • 28,58 гр кўкнор бошоғи;
  • 95 кг 924,44 гр кўкнор сомони;
  • 11 кг 262,76 гр кўкнор ўсимлиги кўсаклари,
  • 424 кг 708,92 гр марихуана ўсимлиги;
  • 961 кг 386,86 гр каннабис ўсимлиги;
  • 18,73 гр каннабис мойи;
  • 347,85 гр тетрагидроканнабинол;
  • 6,48 гр кокаин ҳамда турли хилдаги психтроп ва психофаол моддалар, синтетик гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг