Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 30 та «Howo»нинг пулини «ухлатганлар» ушланди

Тошкентда 30 та «Howo»нинг пулини «ухлатганлар» ушланди

Тошкент шаҳридаги «G.K.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 18 млрд сўм кредит эвазига «M.R. » МЧЖга 30 дона «Howo» русумли махсус техникаларни етказиб бермасдан, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош этилган.

Шу каби, Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «A.V.» МЧЖ масъул шахслари тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган 85 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, 2,5 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек 787,4 млн сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, банкнинг амалиёт бўлими масъул шахслари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 3,5 млрд сўмлик кўчмас мулкларни асоссиз гаровдан чиқариб юборганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг