Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 9 мамлакат элчилари билан Ғазодаги вазият муҳокама қилинди

Тошкентда 9 мамлакат элчилари билан Ғазодаги вазият муҳокама қилинди

Бугун, 27 октябр куни Тошкенда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Фаластин ва Исроил ҳамда яна 7 та мамлакат элчилари билан учрашди. Улар Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилишган.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат масалаларига масъул Бахтиёр Саидовнинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати томонларни «можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга» чақиради.

– Бугун Ташқи ишлар вазилигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини қабул қилдик. Бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашдик. Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз, – деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг