Тошкентда автобус ҳайдовчилари маоши қанчага ошаётгани айтилди

Жорий йил 13 декабр куни Президент Мирзиёев «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги 18-автобус саройида бўлган ва у ерда пойтахт кўчаларида қатновлар тезкорлиги ва хизмат сифатини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича кўрсатма берган эди.
«Тошшаҳартрансхизмат» Президентнинг юқоридаги топшириғи билан жамоат транспорти ҳайдовчиларининг ойлик маоши 2 баробарга ошаётганини маълум қилди.
«Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан автобус ҳайдовчилари жорий йилнинг декабр ойидан бошлаб камида 5-6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишади», – дейилади акциядорлик жамияти хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter