Тошкентда автобуслар қатновига ўзгаришлар киритилади

Наврўз байрами муносабати билан, 2022 йил 21, 22, 23 март кунлари жамоат транспортини ташкил этишда ўзгаришлар белгиланди.
Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди.
— 2022 йил 21 март душанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида. Йўналишлардаги иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилади;
— 2022 йил 22 март сешанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
— 2022 йил 23 март чоршанба - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатни давом эттириши белгилаб қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter