Тошкентда аёлнинг сочидан судраган шахс руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилди
Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёл кишига қўл кўтарганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда Яшнобод тумани, Оҳанграбо кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида, 1998 йилда туғилган, руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турувчи А.А. қўшниси 1986 йилда туғилган Н.Х. ва унинг вояга етмаган фарзандлари билан ўзаро тортишиб қолган. Сўнг А.А. фуқаро Н.Х. ни сочидан судраб куч ишлатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Фуқаро А.А. руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter