Тошкентда бирйўла беш машина ўзаро тўқнашиб кетди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида, «Пушкин» метро бекати яқинида оралиқ масофани сақламаслик оқибатида беш автомашина ўзаро тўқнашди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.
Булар:
1) «Captiva»;
2) «Vaz-2106»;
3) «Lacetti»;
4) «Cobalt»;
5) «Spark» русумли автомобиллардир.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter