Тошкентда дастурчилар учун энг катта конференция бўлиб ўтади
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида дастурчилар учун Марказий Осиёдаги энг катта конференция «GDG DevFest» бўлиб ўтади.
DevFest - бу Google компанияси кўмаги остида ташкил этиладиган ва бутун дунё бўйлаб GDG (Google Developers Group) ҳамжамиятлари томонидан ўтказиладиган қатор тадбирлар бўлиб, унинг асосий мақсади етакчи дастурчилар ўртасида тажриба алмашиш ва Google томонидан ишлаб чиқилган илғор технологиялар билан танишишдир.
Бу йилги DevFest конференциялари дунёнинг 143 та шаҳрида ўтказилиши ҳамда уларда 125 000 дан ортиқ иштирокчи ташриф буюриши режалаштирилган. Шу жумладан, Ўзбекистон пойтахтида ҳам ушбу улкан тадбир иккинчи бор Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб ўтади ва у кўплаб дастурчилар, лойиҳа менежерлари, таҳлилчилари ва бошқа IT-мутахассисларини бирлаштиради.
Тадбирда Web, Mobile ва Sloud соҳаси бўйича кўплаб халқаро ва маҳаллий маърузачилар тақдимотлари бўлиб ўтади. Бу йил конференцияда Google технологиялари иштирокидаги ишланмалар бўйича техник экспертлардан ташқари, лойиҳаларни ривожлантириш ва ишлаб чиқиш соҳасидаги мутахассислар ҳам сўзга чиқадилар — уларнинг барчаси ўз тажрибалари ва инновациялари билан бўлишишади.
Конференцияда қатнашиш мутлақо бепул. Тадбирга компания вакиллари, дастурчилар ва Google ишланмалари ҳамда илғор технологияларига қизиқувчилар таклиф этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter