Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда иккиламчи уй-жойлар нархи ўсишда давом этмоқда

Тошкентда иккиламчи уй-жойлар нархи ўсишда давом этмоқда

2026 йил май ойида иккиламчи уй-жой бозорида деярли барча асосий сегментларда йиллик нархлар ўсиши сақланиб қолган.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг мазкур ой учун Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй-жой бозори бўйича таҳлилида гап боради.

Айниқса, бир хонали хонадонлар нархи ой давомида 5,8 фоизга ошган бўлиб, бу энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Икки ва уч хонали уйлар нархи ҳам мос равишда 0,6 ва 0,5 фоизга кўтарилган.

Бирламчи бозорда эса уч хонали квартиралар нархи 2,7 фоизга ўсган. Шу билан бирга, икки хонали уйлар 1,1 фоизга, тўрт ва ундан ортиқ хонали квартиралар эса 1,5 фоизга арзонлашган.

Тадқиқот натижаларига кўра, шаҳар марказига яқин ҳудудларда тўлиқ таъмирланган уйларга талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бир квадрат метрнинг ўртача таклиф нархи Миробод, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида 1298–2162 доллар оралиғида шаклланган. Сирғали, Учтепа ва Олмазор туманларида эса бу кўрсаткич анча паст — 909–1400 доллар атрофида.

Мутахассислар нақд пулсиз олди-сотди тизими жорий этилганидан кейин апрел-май ойларида бозорда кескин ўзгаришлар кузатилмаганини қайд этмоқда. Унинг уй-жой бозорига таъсири 2026 йилнинг иккинчи ва учинчи чораклари якунлари бўйича аниқроқ баҳоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг