Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги аянчли аварияда пиёда ҳалок бўлди

Тошкентдаги аянчли аварияда пиёда ҳалок бўлди

Скриншот.

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасиди бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар берди. 

Унга кўра, жорий йилнинг 20 май куни  соат 21:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Юзробод кўчаси 4-уй қаршисида 1989 йилда туғилган (эркак) П.М. Матиз русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ёши 35-40 атрофида рус миллатига мансуб пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари  натижасида воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг