Тошкентда наркотик канал эълонларини тарқатган йигитлар қамалди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланувчи Telegram канал рекламасини ёпиштириб юрган шахслар ушланди.
Маълум бўлишича, ушбу шахслар гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланадиган Telegram канални тарғиб қилувчи реклама варақаларини ва баннерларни шаҳарнинг турли жойларидаги устунлар ҳамда деворларга ёпиштириб юришган.
«Менга Telegram орқали алоқага чиқиб, «Россияда иш» деган баннер борлигини айтишди ва унинг нархи ҳақида сўради. Кейин улар мендан манзилимни сўраб, икки кишини мендан бу баннерларни олиб кетиш учун юборишди», – дея тушунтириш берди реклама материалларини чоп этган шахс.
Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳодимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-2-моддаси асосида хужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳуқубузарларнинг қилган қилмишлари Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида кўриб чиқилиб, уларга нисбатан 15 суткалик қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter