Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда россиялик журналистнинг ўлими билан боғлиқ суд иши бошланди

Тошкентда россиялик журналистнинг ўлими билан боғлиқ суд иши бошланди

Ўтган йилнинг октябрида Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирида таътил ўтказиш учун келган россиялик журналист Инесса Паперная, унинг ҳамроҳи Радченко Максим ҳамда 48 ёшли ўзбекистонлик Х.Н. номаълум газдан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинган эди.

Бир муддат ўтиб, мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида 4 нафар гумонланувчи ҳибсга олингани ойдинлашган. 

Ҳибсга олинганлар орасида меҳмонхона эгаси, иситиш қозони сотувчилари ва чилангар бор.

Россиянинг РИА Новости нашрининг хабар беришича, ушбу жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида суд мажлиси бошланган.

Нашрнинг ёзишича, Тошкентдаги меҳмонхонада журналист Инесса Паперная ва унинг ҳамроҳи заҳарланиши бўйича қўзғатилган «иш»да тўрт нафар судланувчидан уч нафари ўз айбларини тан олмаяпти.

Судда иситиш ускуналари сотувчилари З.Ж. ҳамда А.Ю.лар ва чилангар Н.Қ. айбини тан олмасликларини билдирган.

Меҳмонхона эгаси А.Х. эса айбига «қисман иқрор»лигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳодисага меҳмонхонада ўрнатилган иситиш қозони эскирганлиги, бундан ташқари, ўрнатиш вақтида ундан айрим қисмлар олиб ташлангани (натижада углерод оксиди (ис гази) оқиб чиққан) сабаб сифатида кўрсатилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг