Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда сақланаётган қадимий «Усмон мусҳафи» консервация қилинади

Тошкентда сақланаётган қадимий «Усмон мусҳафи» консервация қилинади

Президент топшириғига кўра, Тошкентда ЮНЕСКО томонидан «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилган «Усмон мусҳафи» (Тошкент Қуръони) қадимий қўлёзмасини консервация ва реставрация қилиш ишлари режалаштирилган.

Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

«Ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган барчага миннатдорлик изҳор этаман. Биргаликда биз муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қола оламиз», – деб ёзади Мирзиёева. 

Эслатиб ўтамиз, «Усмон мусҳафи» Қуръони каримнинг бугунги кунгача сақланиб қолган энг қадимий қўлёзмаси ҳисобланади. Муқаддас Китоб VII асрда ҳижоз хатида ёзилган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей кутубхонасида сақланади. 1997 йилда ЮНЕСКО уни «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритган.

Мазкур муқаддас китобни консервация ва реставрация қилишда хорижлик мутахассислар, жумладан Кембриж университетидан Кристине Росе, франсиялик реставраторлар Ахелле Делеау ва Cоралие Барбе, шунингдек, Истанбул қўлёзмалар устахонаси ва архив бўлими мудири Нил Байдарлар иштирок этмоқда. Улар ҳар бир саҳифани синчиклаб кўздан кечириб, босқичма-босқич таъмирлаш режасини ишлаб чиқадилар ҳамда келгусида муҳофаза қилиш бўйича тавсияларни берадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг