Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда селфи тушмоқчи бўлган коллеж ўқувчиси ток уришидан ҳалок бўлди

Тошкентда селфи тушмоқчи бўлган коллеж ўқувчиси ток уришидан ҳалок бўлди

Фото: «Gagauz.md»

Тошкентда поезд вагонида селфи қилмоқчи бўлган икки ўсмирнинг бири ток уриши натижасида ҳалок бўлди, деб хабар берди «Дарё». 

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан ўтказилган «Темир йўлларда хавфсиз кун» тарғибот тадбирида майор Даврон Ашуров айтиб ўтган.

«Вояга етмаган 2 нафар коллеж ўқувчиси селфи қилиш учун «Ҳамза» темир йўл бекатида бўш турган буғдой ортувчи вагон устига чиққанларида ток уриши натижасида уларнинг бири вафот этди. Иккинчиси эса оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Яна бир ҳолатда, ҳаракатланаётган поездни кўра туриб, йўлдан ўтишга уринган фуқарони поезд уриб кетган. Фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди», — дейди Даврон Ашуров.

Унинг қўшимча қилишича, поездларнинг ҳаракатланиши учун 27 минг вольт кучланишдаги электр симлари ўрнатилган. Мазкур юқори кучланишдаги электр токи 40—50 сантиметрдан таъсир кучига эга. Шунинг учун, аҳолидан эҳтиёткор бўлишлари, ўзлари ва атрофдагиларнинг ҳаётига хавф туғдирувчи ҳаракатларни қилмасликлари сўралган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг