Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда транспорт карта сотиш шахобчалари фаолияти тўхтатиляпти

Тошкентда транспорт карта сотиш шахобчалари фаолияти тўхтатиляпти

2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шахобчаларининг фаолияти тўхтатилади.

«Тошшаҳартрансхизмат» корхонаси хабарига кўра, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Uzpost алоқа бўлимларида амалга оширилади.

Жамоат транспортларида электрон тўловлардан янада қулайроқ фойдаланиш учун, АТТО мобил иловасини юклаб олиш ва виртуал картадан фойдаланиш ҳам мумкин.

Маълум қилинишича, апрел ойида жамоат транспорти орқали жами 32,3 млндан ортиқ транзакция амалга оширилган.

Бунда транспорт карталари орқали 13,8 млн (шундан 5,7 млн.таси тариф карталари орқали), банк карталари орқали эса 11,4 млн.та (ўсиш — 76,2 фоиз) тўловлар қилинган.

QR-чипталаридан метрода 6,3 млн мартадан ортиқ фойдаланилган. Автобусларда QR-тўловлар ёрдамида 371 минг, метрода мобил QR ёрдамида жами 222 минг транзакция амалга оширилган.

Шунингдек, йўловчиларнинг виртуал карталар ёрдамида амалга оширган транзакциялари сони жами 142 мингтани ташкил этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг