Тошкентда вакцинани сотувчилар пайдо бўлди

2021 йилнинг 6 июль куни М.М. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида «Зебо» исмли шахс интернет ижтимоий тармоғидаги «Телеграм» мессенжери орқали давлат томонидан бепул эмлаш учун берилган «Covid-19»га қарши вакцинасини сотаётганлиги ҳақида эълон берганлигини ҳамда ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур аризага асосан, жорий йил 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Лутфий кўчасида жойлашган «Гурман» кафеси рўпарасида тезкор тадбир ўтказилиб, тадбир жараёнида фуқаро А.З. фуқаро М.Я.га 186 дона «Covid-19» «Yangi koronavirus recombinant vaksinasi» (CHO hujayrasi) ZF-UZ VAC2001ни ҳар бир дозасини 150.000 сўмдан, жами 27.750.000 сўмга сотишини келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланди.
Ўтказилган суриштирув даврида, А.З. ушбу вакциналарни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира бўлиб ишловчи Б.С.дан олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.З. ҳамда Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter