Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Ватанпарвар»га тегишли корхона раҳбари қўлга тушди

Тошкентда «Ватанпарвар»га тегишли корхона раҳбари қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти

Миробод туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган ўқув ташкилоти раҳбари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Миробод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Ватанпарвар» ташкилоти «Чилонзор ўқув спорт техника клуби» унитар корхонаси бошлиғи Ф.Э. фуқаро Ж.га «С» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 3 ойлик ўқув машғулотларида қатнашмасдан, ўқиганлик ҳақидаги гувоҳномани тайёрлаб бериши эвазига дастлаб, 1,5 сўмни қўлга киритиб, қолган 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билн ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг