Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Хорватия элчихонаси, Самарқандда эса консуллиги очилиши мумкин

Тошкентда Хорватия элчихонаси, Самарқандда эса консуллиги очилиши мумкин

Тошкентда Хорватия элчихонаси, Самарқанд шаҳрида эса консуллиги очилиши мумкин.

Хорватиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Рефик Шабановичнинг сўзларига кўра, бу ҳақда элчининг Ўзбекистон парламенти ва ҳукумати вакиллари билан бўлган учрашувларида гаплашилган.

«Шунингдек, муносабатларимизни Самарқанд ва Дубровник шаҳарларини биродар шаҳарлар сифатида боғлаш  орқали яна ҳам мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Дубровник ҳам Самарқанд каби туризм шаҳри ҳисобланади. Бу шаҳарда 40 мингдан зиёд аҳоли яшаса-да йилига қарийб тўрт миллион сайёҳни қабул қилади ва туризм бўйича юқори тажрибага эга.

Ўйлайманки, бу борадаги ҳамкорлик икки шаҳар учун ҳам манфаатли бўлади», – дейди Рефик Шабанович.

Шунингдек, Хорватия парламенти аъзоларидан иборат делегацияси Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров билан учрашувда Самарқанд ва Дубровник шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилдилар. 

– Самарқанд шаҳрига келадиган сайёҳлар сонини 2030 йилга қадар 10 миллион нафарга етказишни мақсад қилган эканмиз Дубровник билан бу борада ҳамкорлик бизга қўл келиши мумкин, – деди Ф.Умаров.

Бундан ташқари, икки давлат расмийлари транспорт, фармацевтика, алоқа ва IT йўналишларида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг