Тошкентда янги Hills Blue турар жой мажмуасининг тақдимоти бўлиб ўтди
Лойиҳа Asia Pacific Property Awards 2024 (Таиланд) мукофотида 3 та номинацияда энг яхши деб топилди. Лойиҳанинг меъморий жиҳатига Туркиянинг «Hasan Sözüneri Mimarlık» компанияси, техник назоратга эса Франциянинг «Burau Veritas» инспекция-сертификатлаш компанияси масъул бўлди.
12 сентябр куни пойтахтда Hills Blue турар жой мажмуасида хонадонлар сотилишининг бошланишига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Тадбир меҳмонлари тақдимот доирасида ўзбек замонавий эстрада юлдузларининг чиқишларидан баҳраманд бўлиб, тақдимотнинг кулминацион нуқтаси — кечги мушакбозлик манзаралари билан завқландилар.
Лойиҳанинг асосий буюртмачиси қурилиш, туризм, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида кўп йиллик тажрибага эга Hills Group компаниясидир.
«Биз ҳамкорлар билан бирга 2 йилдан зиёд вақт Hills Blue турар жой мажмуаси лойиҳасини тайёрладик. Лойиҳанинг меъморий жиҳатига Туркиянинг «Hasan Sözüneri Mimarlık» компанияси масъул бўлди, техник назоратни эса, Франциянинг «Burau Veritas» инспекция-сертификатлаш компанияси амалга оширди, қурилиш билан боғлиқ барча масалаларни «Aysel Group» ўз зиммасига олди. Барча ҳамкорлар ўз соҳаларида етакчи эксперт саналади. «Aysel Group» ҳисобида Ўзбекистон Миллий банки, InfinBANKнинг бинолари, «Ташкентлэнд» аквапарки, Grand Mir меҳмонхонасини қуриш, шунингдек Урганч, Бухоро ва Самарқанд аэропортларини қайта таъмирлаш кабилар мавжуд», — дейди Азизбек Каримов, Hills Blue лойиҳаси раҳбари.
Hills Blue жойлашуви ва техник жиҳатлари
Замонавий архитектура Hills Blueнинг ноёб жойлашуви билан уйғунлашади. ТЖМ пойтахтнинг марказий туманларидан бирида, шу билан бирга, шаҳар шовқинидан четда жойлашган. Мажмуадан бир қадам нарида масжид, соя-салқин Япон боғи ва Тошкентдаги энг катта аквапарк мавжуд, машинада эса бир неча дақиқада Ҳайвонот боғи ва Ботаника боғига етиб олса бўлади. Бодомзор метро бекатигача пиёда 5 дақиқа ичида етиб олиш мумкин.
Hills Blue ТЖМ – кенг кўламли лойиҳа, у 44 қаватли марказий бинони ва бешта 22 қаватли турар жой блокларини, ҳамда яна бир қанча кўп қаватли биноларни ўз ичига олади. Лойиҳада яна ҳашаматли ресторан, кўплаб дўконлар ва офислар, жамоат ҳудудлари ва яшилликка бурканган ободонлаштирилган ҳудудни яратиш кўзда тутилган.
«Биз лойиҳанинг ҳар бир жиҳатига: зилзилабардошликдан то экологик тозаликкача эътибор бердик. Масалан, Ўзбекистон учун долзарб бўлган сейсмик синовларни ўтказиш учун япон мутахассисларни таклиф этдик. Мажмуа биносининг юқори зилзилабардошлигини қозиқоёқли пойдевор конструкцияси таъминлайди, унда юқори тоифадаги А500 классдаги 51 664 тонна темир арматура ва М600 классдаги бетон ишлатилган. Мажмуа қуёш панелларидан то генератор ва сув резервуаригача – ҳар қандай шароитда сиз учун қулай ҳаётни таъминлайдиган технологиялар билан жиҳозланган»,— дейди Ҳасан Созунери, «Hasan Sözüneri Mimarlık» меъморлик компанияси раҳбари.
Сотув учун хонадонлар турлари ва бошқа қулайликлар
Сотувга турли майдонга эга (бирдан тўрт хонагача), балконли 2700 дан ортиқ алоҳида апартамент қўйилади, бу турли хил оилалар эҳтиёжларига мувофиқ келади. Хонадонлар white-box – якуний пардозлашдан олдинги ҳолатда сотилади: уларда барча деворлар ва хона бўлинма пардеворлари, коммуникицялар ва дераза ромлари ўрнатилади. Ҳар бир оила якуний дизайн-лойиҳани ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, амалга ошириши мумкин.
Ерости автотураргоҳи электромобиллар соҳиблари учун зарядлаш станциялари билан жиҳозланади. Ундан хонадонгача юқори технологик, тезкор лифтда қулай ва хавфсиз кўтарилиш мумкин. ТЖМ лойиҳасида генератор ва сув учун умумий резервуар кўзда тутилган. Томларда экологик ва тежамкор қуёш генерацияси тизимлари ўрнатилган, улар иссиқ сув таъминотини кафолатлайди. Hills Blue резидентларининг тинч ва осуда ҳаётини ҳеч нарса бузмаслиги учун, хонадонлар ўртасида товуш изоляциясига алоҳида эътибор берилган.
ТЖМ резидентлари учун яна кўплаб жамоат масканлари: қумли ва рангли терапия хоналари, туз ва қор хоналари, ёпиқ бассейн, спа-лобби, йога студияси, ва 18-қаватда бутун бошли очиқ турдаги спорт мажмуаси муҳайё. Ушбу очиқ спорт мажмуаси ҳудди ердаги анъанавий спорт ҳудудлари каби сайир қилиш ва югуруш учун йўлакчаларга эга. У 360 градусли панорама кўринишга эга.
Асосий 44 қаватли бинонинг пастки қаватларида ишчи ҳудудлар, юқори қаватида эса, овал минорада ҳашаматли ресторан жойлашган, у ерда пойтахтнинг ажойиб маназараси намоён бўлади. Блоклар атрофини ландшафт дизайни, спорт майдончалари ва сайр ҳудудларига эга кўкаламзор ҳудуд қамраб олади.
Hills Blue ТЖИМда хонадонлар сотиб олиш тўғрисида батафсил ахборотни компания офисида олиш мумкин.
Телефон: +998 55 516 55 55
Сайт: hillsblue.uz
реклама
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter