Тошкентда йўлларида бир ҳафта ичида 12 мингдан зиёд қоидабузарликлар аниқланди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл патрул хизмати инспекторлари томонидан жорий йилнинг 21 ноябридан 28 ноябрига қадар жами 12391 та қоидабузарликлар аниқланган, булардан 1634 таси қўпол қоидабузарликлар саналади, дея хабар бермоқда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати.
Шунингдек, 45 нафар ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги, 84 нафар ҳайдовчилар светофорнинг тақиқловчи қизил чироқларига бўйсунмаганлиги, 900 нафар ҳайдовчилар одам ташиш қоидасини бузганлиги, 441 нафар ҳайдовчилар тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузганлиги учун чора кўрилган, 1799 нафар пиёдалар йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтганлиги учун чора кўрилган.
77 нафар ҳайдовчилар транспорт воситасининг ойналарини тегишли рухсатномасиз қорайтирган ҳолатда ҳаракатланганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter