Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин чиқди — ФВВ

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин чиқди — ФВВ

Видеодан скриншот

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин чиқди.

Бугун, 19 август соат 11:11 да Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида қурилиш маҳсулотлари ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, айтилган манзилда навбатчиликда турган ва бошқа ёрдамга етиб борган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг