Тошкентдаги махсус тадбирда 1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик моддалари йўқ қилинди (фото)

Бугун 26 июнь «Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш» кунидир.
Шу муносабат билан Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ташаббуси билан ОАВ вакиллари иштирокида гиёҳванд моддаларини йўқ қилиш тадбири ўтказилди.
Маълумот берилишича, ушбу тадбирда жами 1 тонна 27 кг 911 грамм гиёҳванд моддалари (жумладан 7 кгдан зиёд героин, 195 кгдан зиёд опий, 557 кгдан ортиқ мариухана ва бошқа воситалар) ёқишга тайёрланган.

Даставвал хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпуси вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллар ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда мутахассислар гиёҳванда моддалари тарқалишини олдини олишда қилинаётган ишлар борасида маълумот бериб ўтишди.


Шундан сўнг, барча қатнашчилар «Тошрангметзавод» заводи печларида заҳри қотилнинг ёқилиши жараёни гувоҳига айланишди. Шунингдек, журналистларга гиёҳванд моддалари ҳақиқийлиги ва хусусиятлари намойиш этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter