Тошкентнинг бешта туманида газ ўчади

2021/22 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўрилаётганлиги сабабли, қуйидаги ҳудудларда 27 октябрь куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:
— Яккасарой тумани Боғибўстон кўчасидаги 20 та кўп қаватли уйда соат 13:00 дан 17:00 гача;
— Чилонзор тумани Бердақ, Афсона, Каттақозиробод кўчаларида ҳамда 12 та улгуржи истеъмолчиларида соат 11:00 дан 15:00 гача;
— Янгиҳаёт тумани Олмазор 146-кўчадаги 105 та ерли хонадонларда соат 11:00 дан 18:00 гача. (Оққўрғон, Ойдин, Исмоилова кўчаларидаги хонадонларда ҳамда улгуржи истеъмолчиларида 28 октябрь куни 11:00 дан 17:00 гача);
— Сергели тумани Хонабод маҳалласи 17 та кўп қаватли уйдаги 1 337 та хонадон ҳамда 5 та улгуржи истеъмолчиларида соат 11:00 дан 18:00 гача;
— Миробод тумани Парвона 1-тор кўчаси 16 та хонадон ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларида соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter