Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг яна 7 та кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этилади

Тошкентнинг яна 7 та кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлак ташкил этилади

Кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ва йўловчилар вақтини тежаш мақсадида Тошкент шаҳридаги 7 та кўчада автобус йўлаги жорий этилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

«Ҳозирда мавжуд 53 км узунликдаги автобус йўлакларига қўшимча равишда яна умумий узунлиги 18 км бўлган 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлаклар жорий этилиши натижасида мазкур кўча бўйлаб ҳаракатланувчи автобусларнинг тасарруф тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатгача кўтарилиб, 29 фоизга яхшиланган.

Натижада ушбу йўлаклар орқали ҳаракатланаётган автобуслар хизматидан кунлик фойдаланувчи 600 мингдан ортиқ йўловчиларнинг ҳар куни 100 минг соат вақти тежалишига эришилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг