«Тоттенхэм»дан ҳайдалган Моуриньо янги клуб топди
Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо «Рома»ни бошқаради. Бу ҳақда Италия клуби сайтида хабар берилди.
Португалиялик «Рома» билан 2024 йил 30 июнгача шартнома имзолади. Жамоа бош мураббийи сифатида Моуриньо мавсум охирида клубни тарк этадиган Паулу Фонсеканинг ўрнини эгаллайди.
Моуриньо 19 апрель куни Aнглиянинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи лавозимидан озод этилганди. Мутахассис 17 ойлик ишдан сўнг клубни тарк этди. Aнглия премьер-лигасининг (АПЛ) сўнгги учта учрашувида жамоа иккита очко тўплади ва Европа Лигасидан ҳам чиқиб кетди.
Португалиялик мутахассис «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Реал», «Интер» ва «Порту»даги фаолияти билан танилган. У «Челси» бошқарувида энг кўп муваффақият қозонган: Моуриньо жамоани икки марта бошқарган ва улар билан жами саккизта соврин ютиб олган. Шунингдек, португалиялик Чемпионлар Лигаси кубогини икки маротаба қўлга киритган — 2003/2004 йилги мавсумда «Порту» ва 2009/2010 йилги мавсумда «Интер» билан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter