Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трампга тегишли ижтимоий тармоқ катта йўқотишларга учради

Трампга тегишли ижтимоий тармоқ катта йўқотишларга учради

Доналд Трампнинг ижтимоий тармоғи кўп миллион долларлик йўқотишларга учради. Trump Media and Technology Group (TMTG) бошқарув компанияси ҳисоботига кўра, биринчи чорак натижаларига кўра, Truth Social компанияси 327,6 миллион доллар зарар кўрган.

Бу йил Truth Social Digital World Acquisition компанияси билан ўз акцияларини оммага чиқариш учун битим тузишга 6,3 миллион доллар сарфлади. Яна 311 миллион доллар векселларни конвертация қилиш ва IPO якунлангунга қадар қарз мажбуриятларини тўлашга сарфланди.

АҚШ собиқ президенти ижтимоий тармоғининг уч ой давомидаги йўқотишлари ўтган йилга нисбатан бир неча баравар юқори. Таққослаш учун: 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида компаниянинг зарари 58 миллион долларни ташкил қилган.

TMTG вазиятнинг жиддийлигини тан олишни рад этади.

Бунгача Трамп ўз ижтимоий тармоғи акциялари тушиб кетгани сабабли дунёнинг энг бой 500 кишиси рўйхатидан чиқиб кетган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг