Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп 8 майни Ғалаба куни деб эълон қилди

Трамп 8 майни Ғалаба куни деб эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп 8 майни иккинчи жаҳон уруши учун, 11 ноябрни эса биринчи жаҳон уруши учун «Ғалаба куни» деб эълон қилди.

«Кўплаб иттифоқчиларимиз ва дўстларимиз 8 майни Ғалаба куни сифатида нишонламоқда, аммо Иккинчи жаҳон урушини ғалаба билан якунлашда биз бошқа ҳар қандай мамлакатдан анча кўп иш қилганмиз. Шу боис мен 8 майни расман Иккинчи жаҳон уруши учун Ғалаба куни, 11 ноябрни эса Биринчи жаҳон уруши учун Ғалаба куни деб номлайман. Биз ҳар икки урушда ҳам ғалаба қозондик, куч, жасорат ва ҳарбий маҳорат жиҳатидан ҳеч ким бизга яқин кела олмади. Лекин биз шу кунгача ҳеч нарсани нишонламай келдик, чунки бундай байрамларни қандай нишонлашни биладиган раҳбарларимиз йўқ эди! Аммо эндиликда яна ғалабаларимизни нишонлашни бошлаймиз», – дейди Трамп.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг