Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Афғонистон бўйича таҳдидли баёнот берди

Трамп Афғонистон бўйича таҳдидли баёнот берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистонни Баграм авиабазаси назорати АҚШга қайтарилмаса, Кобул салбий оқибатларга дуч келишидан огоҳлантирди

“Агар Афғонистон Баграм ҳаво базасини уни қурган одамларга – Америка Қўшма Штатларига қайтариб бермаса, ёмон воқеалар юз беради”, деб ёзди Трамп Trump Social ижтимоий медиа платформасида. 

CNN телеканали хабар беришича, Трамп “бир неча ойдан бери ўз миллий хавфсизлик ходимларини ҳаво базасини қайтариш йўлини топишга чақириб келган”. 

Лондонга ташрифи чоғида Британия Бош вазири Кир Стармер билан қўшма матбуот анжуманида Трамп шундай деди: "Биз уни (базани) бекорга бердик. Айтганча, биз уни қайтариб олишга ҳаракат қиляпмиз".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШнинг Афғонистондаги Баграм авиабазасини тиклаш нияти борлигини айтганди.

Афғонистон ҳеч қачон ўз ҳудудида бошқа давлатларнинг, жумладан, Американинг ҳарбий иштирокига тоқат қилмаган. Бу ҳақда Афғонистон ТИВ маслаҳатчиси Зокир Жалолий гапирди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг