Трамп Цукербергни қаттиқ огоҳлантирди
«Президентлик сайловига аралашсанг, қолган умрингни қамоқда ўтказасан» — АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Доналд Трамп Meta (Facebook) асосчиси ва раҳбари Марк Цукербергни қаттиқ огоҳлантирди. Бу ҳақда Politico газетаси хабар берди.
Трамп «Save America» китобида ёзишича (3 сентябр куни тақдим этилади), Meta раҳбари 2020 йилги сайловда унга қарши фитна уюштирган.
Китобда Трамп ва Цукерберг Оқ уйда учрашганида туширилган фотосурат жойланган. Сурат остидаги ёзувга кўра, ўшанда Facebook асосчиси рафиқаси ҳамроҳлигида Трамп билан учрашувга келган.
Цукерберг ўзини «имкон қадар яхши кўрсатишга уринганди», аслида эса зимдан фитнани кўзлаган бўлган, деб ёзди Трамп. Politico изоҳига кўра, Трамп 2020 йилги сайлов инфратузилмасига Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан ўтказиб берган $420 млн долларни назарда тутмоқда.
«У менга Facebookда Трампга ўхшаш ҳеч ким йўқлигини айтганди. Бироқ қандайдир сабабларга кўра, уни (Facebook)ни менга қарши қилиб қўйди. Биз уни диққат билан кузатяпмиз. Бу сафар ҳам қонунга зид иш қилса, худди 2024 йилги президентлик сайловидаги бошқа фирибгарлар қатори, қолган умрини қамоқда ўтказади», — Трампнинг китобидан иқтибос келтирди Politico.
Аввалроқ Bloomberg ёзишича, Цукерберг бу сафар Трампни ҳам, демократларни ҳам қўлламоқчи эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter