Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Илон Маскка янги лавозим таклиф қилди

Трамп Илон Маскка янги лавозим таклиф қилди

Трамп бизнесмен Илон Маск ва Республикачилар партиясидан президентликка собиқ номзод Вивек Рамасвамига янги ташкил этиладиган АҚШ Ҳукумат Самарадорлик Департаментини (DOGE) биргаликда бошқаришни таклиф қилди.

Янги сайланган президент, шунингдек, Пентагон ва Марказий разведка бошқармасининг янги раҳбарларини ҳам тайинлади.

АҚШнинг янги мудофаа вазири Қўшма Штатлар армияси фахрийси ва Fox News телеканали бошловчиси Пит Ҳегсет бўлади. Марказий разведка бошқармасига эса Миллий разведканинг собиқ директори Жон Ратклифф раҳбарлик қилади.

«Пит қаттиққўл, ақлли ва ҳақиқатан ҳам Америка биринчи ўринда бўлиши кераклигига ишонади. Пит бошчилигида Американинг душманлари огоҳлантирилади. Бизнинг армиямиз яна буюк бўлади ва Америка ҳеч қачон чекинмайди», – деган Трамп ўз баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг