Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайловга бир ҳафта қолганида Трампнинг «одами» Олий суд судьяси бўлди

Сайловга бир ҳафта қолганида Трампнинг «одами» Олий суд судьяси бўлди

Фото: «EuroTopics»

Президент Дональд Трамп илгари сурган Эми Кони Барретт номзодини АҚШ Сенати кўпчилик овоз билан Олий суд судьяси лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда «Вести» хабар берди.

Номзодни республикачиларнинг 52 нафари ёқлаб, сенаторларнинг 48 нафари (улар орасида биргина республикачи бор) қарши овоз беришди.

48 ёшли Эми Барретт — етти фарзанднинг онаси, консерватив католик. Трамп 2018 йилда ҳам унинг номзодини Олий суд судьялигига илгари суришни кўзда тутган, бироқ фикрини ўзгартирганди.

АҚШ Олий суди аъзолари тўққиз киши — президент сайловлари якунида берилган овозларни ҳисоблашда зиддият юзага келиб, ютқазган номзод ўз мағлубиятига иқрор бўлмаган тақдирда, якуний сўзни айнан улар айтишади, ким президент бўлишини ҳал қилишади.

Олий суд саккиз аъзосининг беш нафари республикачи-президентлар томонидан қўйилган, икки нафари айнан Трампнинг «одамлари». Айтиш керакки, 3 ноябрдаги сайлов арафасида Дональд Трамп ўз ваколатидан фойдаланиб, муҳим юриш қилишга улгурди.

Эслатиб ўтамиз, Демократлар партияси Оқ уй хўжайинидан Олий суддаги вакант ўринни бирпасда тўлдириб қўймасликни, бу имкониятни ноябрдаги сайлов ғолибига қолдиришни талаб қилганди.

Трамп ҳам ўзича ҳақ: ўрнимда демократлар вакили бўлганида судьяни тайинлаш учун 3 ноябрни кутиб ўтирмасди, деган фикрда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг