Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп махсус вакилининг Россияга ташрифи санасини маълум қилди

Трамп махсус вакилининг Россияга ташрифи санасини маълум қилди

© AP Photo / Alex Brandon

Бу йил бошидан буён Стив Уиткоффнинг Россияга тўртинчи ташрифи бўлади.

АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф 6 ёки 7 август кунлари Россияга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Америка президенти Дональд Трапм маълум қилди.

“Ўйлайманки, у Россияга келаси ҳафта, чоршанба ёки пайшанба куни бориши мумкин”, - деди Оқ уй раҳбари.

Бу йил бошидан буён Уиткоффнинг Россияга тўртинчи ташрифи бўлади. Охирги марта АҚШ президентининг махсус вакили ташриф билан Россияда 11 ва 26 апрель кунлари бўлганди. Ўшанда у Россия етакчиси Владимир Путин билан Санкт-Петербургда учрашиб, Украина можаросини ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг